Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бугун тумандаги “Ёшлар истироҳат боғида” туманда фаолият юритиб келаётган Мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ҳамда тарбияланувчилари томонидан мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муносабати билан тайёрланган маданий-маърифий тадбир бо'либ ўтди.
Тадбирлар / 2022-08-08

Тадбирда иштирок этган қатнашчилар томонидан белгиланган шартлар асосида ўз чиқишларини намойиш қилиб, маҳорат ва санъатларини намойиш этди.

Шартлар Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси томонидан баҳоланиб, энг чаққон ва фаол иштирок этган қатнашчилар сараланди.

Шунингдек тадбир давомида қатнашчилар томонидан эртак қаҳрамонлари, рақслар, белгиланган вақт давомида мустақил буюмлар ясаш ҳамда эркин мавзуда шартлар бажарилди.

Тадбир сўнгида фаол иштироки ҳамда наъмунали қатнашгани учун иштирокчилар туман ҳокимлиги ҳамда мактабгача таълим ташкилотининг ташаккурномаси билан тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?