Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Эшқобил Шукур таваллудининг 60 йиллиги кенг нишонланди
Тадбирлар / 2022-08-06

Сурхон маънавиятининг етук дарғаси, маърифатпарвар, фидойи фарзанди Эшқобил Шукурнинг 60 ёшли таваллуд куни Бойсун туманида кенг нишонланди. 

Туман ҳокими А.Жўраев тантанали кечада табрик сўзлаб, шоирнинг таваллуд куни билан самимий қутлади. Эл юртга хизмати синган, ўзининг куч-ғайрати, билими ва истеъдодини Ватанимиз равнақига бағишлаган, ёшларни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялашда ҳаётий тажрибаси билан намуна бўлиб келаётган, бир сўз билан айтганда, маънавият фидоийси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Маданият ходими, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи.

Эшқобил Жўраевич ўзининг меҳнатсеварлиги, камтарин, қалби дарё дилкаш, куйинчак, самимий инсонлиги ва юксак маънавият соҳиби эканлиги ҳамда маърифатпарвар, Ватанпарварлиги билан ном қозонганлиги таъкидланди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Тафаккур журнали бош муҳаррири Эркин Аъзам, "Дўстлик" ордени соҳиби, таниқли шоир Шодмонқул Салом, таниқли шоир, Ўзбекистон адабиёт ва санъат журнали бош муҳаррири Салим Ашур, Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи Наргиза Рахматуллаева, таниқли шоир ва журналистлар, ёш ижодкорлар ҳамда тумандаги маънавият тарғиботчилари иштирок этиб, шоир хаёти ва ижоди, шеърияти ҳақида ўзларининг фикрларини билдириб ўтдилар.

Шунингдек тадбир давомида санъаткорлар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари ва куй қўшиқлар тадбирга ўзгача кайфият бағишлади.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?