Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Янги Ўзбекистонда Эл азиз, инсон азиз”
Тадбирлар / 2022-08-04

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Давлат мустақилигининг ўттиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарорини ижросини таъминлаш ҳамда “Янги Ўзбекистонда Эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя бўйича туманда маънавий-маърифий тадбирлар, тарғибот ташвиқот ишлари бошланиб кетди.

Тумандаги Ҳунармандлар маҳалласида “Уч авлод” вакиллари иштирокида бир пиёла чой устида маданий-ма'рифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Э.Тошбоев қатнашиб “Янги Ўзбекистонда Эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоянинг мазмун моҳияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президнетининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб қувватлаш уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги 15 март 2022 йилдаги 167-сонли қарорининг ижроси бўйича туманда олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди.

Тадбир давомида нуронийларимиз мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан ва кексаларга берилаётган ғамхўрлик ва эътибордан нихоятда мамнун эканликларини билдириб ёшлар тарбиясида бевосита масъул эканликларини айтиб бугунги кунга шукуроналар келтириб дуолар қилдилар.

Шунингдек туман маданият бўлими санаткорлари куй қўшиқлари билан тадбирга ўзгача шукуҳ бағишладилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?