Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчиси ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасидаги қобилиятларини намоён қилишлари учун зарур шарт-шароитлар яратишга йўналтирилган.
Ушбу ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Сурхондарё вилояти Жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан Жорий йилнинг 4 март куни 5 хил турдаги спорт анжомлари олиб келиниб Бойсун тумани Болалар ўсмирлар спорт мактабида фаолият олиб бораётган тренерларга тарқатилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025