Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
«МАҲАЛЛА — БЕШ ТАШАББУС БЕШИГИ» РЕСПУБЛИКА КЎРИК-ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Тадбирлар / 2022-07-06

Бугун Бойсун туманида «Маҳалла — беш ташаббус бешиги» республика кўрик-танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Ушбу танловнинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббусни халқ ҳаракатига айлантириш, беш муҳим ташаббусни амалга ошириш бўйича фаол иш олиб бораётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, маҳаллаларда ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш, жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш, компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ҳамда хотин-қизларни иш билан таъминлашга доир ишлар самарадорлигини оширишдан иборатдир.

Танлов иштирокчиларини саралаш ишлари халқ депутатлари туман Кенгаши котибиятида ташкил этилган Ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилди.

Танлов иштирокчилари Низомга асосан қуйидаги мезонлар асосида саралаб олинди: Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлис Сенати ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан беш муҳим ташаббус бўйича қабул қилинган тегишли ҳужжатларда белгилаб берилган вазифалар ижроси таъминланганлиги, беш муҳим ташаббуснинг мазмун-моҳиятини халққа етказилганлиги ҳамда тарғибот ташвиқот ишларининг олиб борилганлиги, ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш самарадорлиги, ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратилганлиги ва кенг қамраб олинганлиги, аҳоли ва ёшлар ўртасида компютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш самарадорлиги, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ва оилалар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларнинг ташкил этилганлиги, хотин-қизларнинг иш билан таъминланганлик даражаси.

Танлов мезонларига кўра ғолиб деб топилган иштирокчилар И, ИИ, ИИИ даражали дипломлар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?