Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан тумандаги Ёшлар истироҳат боғида Бойсун тумани аҳолиси ҳамда ёшлар иштирокида бўш иш ўринлар учун меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.
Меҳнат ярмаркаси доирасида “Янги Ўзбекистон конституцияси-менинг Конституциям”! шиори остида ва давлат рамзи бўлган Гербимизнинг 30 йиллигига бағишланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтмоқда.
Шуни алоҳида айтиш жоизки ташкил этилган меҳнат ярмаркасида туманда фаолият кўрсатаётган ташкилотлар ҳамда ““Энтер Энгинееринг”” компанияси томонидан 500 га яқин иш ўринлари таклиф этилмоқда.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025