Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ ГЕРБИ 30 ЁШДА
Тадбирлар / 2022-07-02

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг рамзидир. Герб давлат байроқларида, муҳрда, расмий бланкларда, муҳим ҳужжат, пул ва давлат заёмларида, баʼзи биноларда тасвирланади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли ва оқ-қора тасвири "Ўзбекистан Республикаси Давлат герби тўғрисида"ги қонун (1992 й. 2 июл)да тасдиқланган

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида республика ҳурлигининг рамзи сифатида 8 бурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвири бор. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Хумо қуши кўринади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?