Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
27 ИЮН – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ
Тадбирлар / 2022-06-27

Бугун Бойсун туманида 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланди.

Тадбирда туман ҳокими, туман прокурори, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди.

Бойсун тумани ҳокими А.Жўраев соҳа вакилларини бугунги байрам муносабати билан самимий қутлар экан эл-юртимиз, жамоатчилигимиз матбуот нашрлари, теле-радио каналлар, нашриёт ва матбаа корхоналари, Интернет сайтлари, ахборот хизматларида ўз вазифасини сидқидилдан адо этаётган заҳматкаш журналист ва блогерлар, ношир ва муҳаррирлар, таржимон ва рассомлар, режиссёр ва операторлар, барча техник ходимларнинг машаққатли меҳнатини яхши билади ва юксак қадрлаши таъкидлаб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда демократик янгиланиш жараёнларини янада чуқурлаштириш, оммавий ахборот воситалари фаолияти самарадорлигини ошириш йўлида давлатимиз ва жамиятимиз томонидан соҳани қўллаб-қувватлаш, журналистларнинг машаққатли меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантиришга бундан буён ҳам алоҳида эътибор қаратилади.

Бугун авлодлар, ижодий мактаблар, анъаналар, тушунча ва тасаввурлар янгиланмоқда. Интернет замони ўз талаб ва қоидаларини илгари сурмоқда. Ана шундай мураккаб ўтиш даврида миллий журналистикамиз илгари кузатилмаган турли синов ва қийинчиликларга ҳам дуч келаётганини эътироф этиш ва уларни биргаликда бартараф қилиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари, журналист ва бир гуруҳ фаҳрийларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?