Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Конституцион ислоҳотлар фаровон ҳаёт асосидир
Тадбирлар / 2022-06-25

Сурхондарё вилояти Бойсун туман Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Экологик партияси Сурхондарё вилояти партия ташкилоти томонидан “Конституцион ислоҳотлар фаровон ҳаёт асосидир” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси ўринбосари Абдушукур Ҳамзаев, Сурхондарё вилоят Кенгаши раиси, Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати И.Ёқубов ҳамда Бойсун тумани Ўрмон хўжалиги бўлими, Халқ таълими, Мактабгача таълим ходимлари маҳалла фаоллари ва ёшлар  иштирок этди.

Тадбирда юртимизда амалга оширилаётган конституцион ислоҳотлар халқимизнинг турмуш даражасини яхшилаш, қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинлигини кафолатлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан билдирилган таклиф ва фикрлар ўрганилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?