Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Умумтаълим мактаблари битирувчи ёшларига олтин ва кумуш медаллар топширилди.
Тадбирлар / 2022-06-24

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида сектор раҳбарлари, тумандаги  умумтаълим мактаблари битирувчи ёшлари, халқ таълими бўлими ходимлари ҳамда ота-оналар, ва устозлар иштирокида “Сектор раҳбарлари ва битирувчи ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда туман ҳокими Асқарали Жўраев битирувчи ёшларга мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётгани билан самимий қутлаб, олий таълим муассасасига ўқишга киришлари учун зафарлар тилади.

Ўз билим ва истеъдодини Ватанимиз ва халқимизга муносиб фарзанд бўлишдек олижаноб мақсадларга сарфлашга чоғланиб турган тиришқоқ ва интилувчан фарзандларимиз – бизнинг ишончимиз ва таянчимиз, Янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир.

Бу йил Бойсун туманидаги умумтаълим мактабларини 3 минг 496 нафар, касб-ҳунар мактабларини 346 нафар, техникумни 186 нафар жами 4 минг 28 нафар ёшларимиз тамомламоқда.

Шунингдек, бу йил Бойсун туманидаги умумтаълим мактабларида ўзининг намунавий ҳулқи, билими ва аъло баҳолари билан тенгдошлари орасида ўрнак кўрсатган 68 нафар ёшларимиз олтин медал билан, 25 нафари эса кумуш медал билан тамомлади.

Учрашув давомида тумандаги умумтаълим мактаби битирувчи ёшлари таълим тарбия берган ота оналари, устозларига миннатдорчилик изҳор этишар эканлар, бугунги таълимга бўлган эътибор учун мухтарам юртбошимиз ҳамда ёшлар билан доим ҳамнафас бўлган раҳбарларимизга ўз дил изхорларини билдиришди.

Тадбир сўнгида умумтаълим мактаби битирувчи ёшларига олтин ва кумуш медаллар топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 7 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?