Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Пресс-тур
Тадбирлар / 2022-06-23

Бойсун туманининг инвестиция салоҳияти, соҳада амалга оширилаёган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари М.Қодиров, ОАВ вакиллари, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида пресс-тур бўлиб ўтди.

Даставвал тумандаги "Иброхимбек Исломбек" МЧЖ томонидан амалга оширилаётган замонавий мехмонхона лойиҳаси билан танишилди.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1500,0 млн сўм режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 2600.0 маблағ ўзлаштирилган. Шундан тижорат банки томонидан 1000,0 млн сўм кредит маблағи, ташаббускорнинг ўз маблағи 1600.0 млн сўм сарфланган. Мазкур лойиха амалга оширилиши натижасита 7 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Бойсун туман ҳокимлигининг Инвестициялар ва ташқи савдо мажмуаси ходимлари томонидан туманда амалга оширилаётган лойиҳаларни самарали бошқариш ва амалга ошириш мақсадида лойиҳа доирасида статистик маълумотларни тўплаш, уларни қайта ишлаш ва тахлил қилиш мақсадида доимий равишда мониторинг юритиш ишлари олиб борилмоқда.

Худди шундай лойиҳалардан янв бири "САҲАРА" оилавий корхонаси томонидан амалга оширилаётган замонавий мехмонхона лойиҳасида ўтказилди.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 950,0 млн сўм режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар жами 2100.0 маблағ ўзлаштирилган. Шундан тижорат банки томонидан 100,0 млн сўм кредит маблағи ташаббускорнинг ўз маблағи хисобидан 2000.0 млн сўм сарфланган.

Мазкур лойиҳа бўйича янада хизмат кўрсатиш ва сервис хизмат турларини ошириш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун қўшимча 200,0 млн сўм маблағ ажратиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда. Лойиха амалга ошириши натижасида 6 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Шунингдек ОАВ вакиллари ҳамда пресс-тур иштирокчиларининг қизиқтирган саволларига туман ҳокимининг ўринбосари М.Қодиров жавоб берди ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган туманининг инвестиция салоҳияти, соҳада амалга оширилаёган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?