Аввал хабар қилганимиздек Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов иштирокида Бойсун туманида ўтказилган сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан “Дарбанд” маҳалласидаги кўприкни қурилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.
Бугун туман ҳокими Асқрали Жўраев, туман ҳокими ўринбосари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирокида Вилоят ҳокими ташаббуси билан “Дарбанд” маҳалласида эни 5 метр, узинлиги 22 метрли замонавий кўприк қурилиш ишлари ўз якунига етиб аҳоли фойдаланиши учун топширилди.
Ушбу кўприк учун маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 339 млн сўм пул ажратилган. Туман ҳокимлиги томонидан ушбу кўприк қурилиши учун темир йўл платформалари етказиб берилган.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025