Сурхондарё вилояти Кадастрлар палатаси Бойсун тумани филиалида туман ҳокимининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ч.Абдуназаров, ОАВ вакиллари иштирокида бино ҳовлисида экилган манзарали ва мевали кўчатлар парвариши кўздан кечирилди.
Бино ҳовлисида экилган манзарали ва мевали кўчатлар, гул кўчатларини парвариш қилиш мақсадида бино ҳовлисида 100 тонналик сув ҳовузи қурилган бўлиб, доимий равишда суғориш ишлари амалга оширилиб келинмоқда дейди Кадастр филиали раҳбари М.Жо'раев.
Дарҳақиқат 2021-2022-йил давомида Яшил макон лойиҳаси доирасида тумандаги ташкилот ва корхоналарда манзарали ва мевали кўчатлар, гул кўчатлари экиш ишлари олиб борилди. Мақсад экилган ҳар бир кўчатларни парвариш қилиш, ҳавонинг мусаффолиги ва атрофнинг гўзаллигини сақлашдан иборатдир.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025