Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Китоб карвони” Бойсун туманига етиб келди
Тадбирлар / 2022-06-20

“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида бўлиб ўтган вилоят ёшлар фестивали доирасида шаҳар ва туманлардаги энг олис ҳудудларда яшовчи ёшларнинг фойдаланишлари учун маҳаллалардаги ёшлар етакчиларига етказиб бериладиган 7 минг 500 дона энг сара бадиий асарлар юкланган китоб карвони Термиз шаҳридаги Ёшлар маркази биноси ёнидан ўз манзилларига қараб йўл олган эди.

Мазкур китоб карвони Боюн туманида ҳам бўлиб, бойсунлик ёшлар учун 450 дона турли китобларни келтирди.

Туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари маҳалла аҳли ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими вакиллари ҳамда ёшлар ушбу китобларни қувонч билан қабул қилишди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?