Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Республика ишчи гуруҳининг Бойсун туманидаги оммавий қабули якунига етди
Тадбирлар / 2022-06-16

Президент топшириғига асосан тузилган Республика ишчи гуруҳининг Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтган олти кунлик оммавий сайёр қабуллари якунига етди.

Қабулларда фуқаролар ўзларининг муаммолари юзасидан Республика ишчи гуруҳи таркибидан ўрин олган Халқ қабулхоналари, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Бош прокуратура, ўттизга яқин вазирлик, қўмита ва ташкилотлар раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишди.

Бойсун туманининг "Ўрта Мачай" маҳалласи ҳудудидаги оилавий поликлиника боғида бўлиб ўтган оммавий қабулда вилоят ҳокими Тўра Боболовга 315 нафар фуқаро ўзининг 367 та муаммоси юзасидан мурожаат қилди. Мурожаатларнинг 67 таси масъуллар томонидан жойида ҳал этилди.

Жумладан, Бойсун тумани "Ўрта Мачай" маҳалласи "Хўжадияк" қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар, қишлоқ аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашда ёрдам сўради. Ушбу мурожаатни ижобий ҳал этиш мақсадида вилоят ҳокимлиги томонидан зарур маблағ ажратиш ҳамда 19 км сув қувури етказиб бериш бўйича масъулларга бир ҳафта муддат берилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимига гилам тўқиш ва ишсиз аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 10 дона гилам тўқиш дастгоҳи сотиб олиш учун кредит ажратилишида ёрдам сўраган "Юқори Мачай" маҳалласи фуқароси Назокат Собировага зарур бўлган дастгоҳлар субсидия асосида бериладиган бўлди.

Оммавий сайёр қабулда фуқаролар мурожаатларнинг аксарияти шу куннинг ўзида ҳал этилган бўлса, катта маблағ ва муддат талаб этиладиганлари ижроси юзасидан масъуллар белгиланиб, Президент Админстрацияси ва Халқ қабулхоналари назоратига олинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?