Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини қўллаб-қувватлаш давом этмоқда
Тадбирлар / 2022-06-08

Давлатимиз раҳбарининг "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ аҳолининг ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлами учун бир марталик ёрдам пуллари тўлаб берилди ва қарор билан “Темир дафтар”га киритилган ҳамда бир марталик ёрдам пулларини олмаган эҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бир аъзоси учун 20 килограммдан бепул ун тарқатилиши белгиланган. 

Хусусан Бойсун туманидаги Газа, Шўрсой, Оби, Мустақиллик маҳалласидаги 88 та оила 220 нафар оила аъзоси 4 минг 400 кг ун маҳсулотлари ўз эгаларига етказиб берилди.

Қолган маҳаллаларда ҳам навбат билан ун маҳсулотини ўз эгаларига манзилли етказиб бериш ишлари давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?