Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Бир нуроний ўн ёшга масъул"
Тадбирлар / 2022-06-04

Бугун Бойсун туман марказий маданият уйи биносида "Бир нуроний ўн ёшга масъул" кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини раислари, уларнинг фахрий ва кексалари ишлари бўйича маслаҳатчилари, маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, ёшларга бириктирилган нуроний отахон ва онахонлар, шу билан бирга ёшлар вакиллари ва фаол нуронийлар қатнашдилар.

Бойсун туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Э.Тошбоев сўзга чиқиб кўрик танловни ўтказиш ҳамда низом талаблари ва хакамлар ҳайъати тўғрисида батафсил тушунтирди ва тадбирни очиб берди. Тадбирда иштирок этган 10 нафар иштирокчи низом талаблари асосида ҳар бир шарт бўйича амалга оширган ишларини фотоалбом кўринишида, маълумотнома кўринишида ва оғзаки ифодалаб бердилар.

Хакамлар томонидан ҳар бир чиқиш низом талаблари асосида баҳоланиб 1-чи ўринни олган Дуоба маҳалласи нуронийси Рамазон Абдуллаев 1-даражали диплом ва 3 миллион сўм пул мукофоти, 2-чи ўринни олган Тузбозор маҳалласидан Саида Насруллаева 2-чи даражали диплом ва 2 миллион сўм пул мукофоти, 3-чи ўринни олган Бошработ маҳалласида Соат Тошбоевга 3-чи даражали диплом ва 1 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирландилар.

Шу билан бирга 7 нафар иштирокчи нуроний ҳам пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар тадбирга ўзгача шукуҳ улашди.

Сўзга чиққан нуронийлар мамлакатимиз Президенти томонидан кексаларга берилаётган эътибор ва ғамхўрликдан ниҳоятда мамнун эканликларини, ёшлар тарбиясида тинмай меҳнат қилишларини, тадбир чиройли ўтганлигини билдириб шу кунларга шукроналар келтириб дуога қўл очдилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?