Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Пресс-тур
Тадбирлар / 2022-05-13

“Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида туманда амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Ч.Абдуназаров, ОАВ ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида Пресс-тур ўтказилди.

Бойсун туманида 2021 куз ва 2022 йил баҳор мавсумида жами 1 млн 63 минг 400 дона мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш режаси берилган бўлиб, 2021 йил куз мавсуми “Зарбдор 40 кунлик” даврида 470 минг дона кўчатлар экилиб берилган режа 118,7 % га бажарилди.

Жумладан Бойсун давлат Ўрмон хўжалиги томонидан Бибиширин маҳалласида жами 4 гектар ер майдонга манзарали ва мевали ниҳоллар экиб, тумандаги ташкилот ва корхоналарга етказиб берилди.

Бугунги Пресс-тур давомида ҳам ушбу ер майдонида етиштирилаётган манзарали ва мевали ниҳоллар билан яқиндан танишилди.

Шунингдек тумандаги корхона ва ташкилотлар томонидан жорий йилда экилган кўчатлар парвариши кўздан кечирилди. Хусусан Кадастр агенгтлиги томонидан бинонинг олд ва орқа ховлисида экилган манзарали ва мевали кўчатлар ҳамда гул буталари бугунги кунда бино ва унинг атрофига ўзгача чирой бағишлаганини кўриш мумкин.

Бундан ташқари тумандаги Мустақиллик, Бибиширин, Бошработ маҳаллаларининг асосий йўл ёқасида манзарали дарахт кўчатлари экилиб, ҳар бир ниҳолнинг парвариши учун аҳоли вакиллари ҳамда ташкилот ходимлари бириктирилиб, бугунги кунга қадар ушбу ниҳоллар маҳаллалар чиройига чирой қўшмоқда.

Пресс-тур давомида ОАВ ходимлари ҳамда жамоатчилик вакилларининг қизиқтирган саволларига туман ҳокими ўринбосари Ч.Абдуназаров томонидан жавоб берилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?