Бугун Бойсун туманидаги 6-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман ҳокимининг ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббуси лойиҳаси асосида “Мен дирижёрман” деб номланган ҳисобот концерт дастури бўлиб ўтди.
Концерт дастурида мусиқа мактабининг ўқувчилари томонидан саҳналаштирилган театр асарлари, куй ва қўшиқлар ҳамда рақслар ижро этилди.
Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, туман Маданият бўлими ходимлари, ота-оналар ҳамда мусиқа фани ўқитувчилари иштирок этишди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025