Бойсунликлар миллий урф одат, анъана ва қадриятларни бениҳоя улуғлашади. Зеро, бу ўлка бежизга Юнеско томонидан инсониятнинг оғзаки ва номоддий мероси дурдонаси сифатида эътироф этилмаган.
Фестивал арафасида Бойсунга Ўзбек миллий академик театри ижодкорлари, таниқдли шоир ва ёзувчиларимизнинг ташрифи яна бир кутилмаган совға бўлди.
Театр томошаларига, шеърхонлик ҳамда куй ва қўшиқларга санъатсевар бойсунликлар чин маънода жўр бўлишди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025