2-май куни эрта тонгда Бойсун туманидаги “Саримозор” жомеъ масжидида Рамазон ҳайити муносабати билан Ҳайит намози ўқилди.
Туман ҳокими Асқарали Жўраев туман аҳлини Рамазон ҳайити муносабати билан табриклади.
Намозхонларга қулайлик яратиш мақсадида барча зарур ишлар амалга оширилган. Масжидга туташ кўчалар вақтинча ёпилиб, намозхонлар учун жой ажратилди. Ички ишлар бўлими, соғлиқни сақлаш ва бошқа мутасадди идоралар вакиллари навбатчилиги ташкил этилди.
Рамазон ҳайити намозида юртдошларимиз шу кунларга етказганига шукрона айтиб, элимизга тинчлик-хотиржамлик, омонлик, қут-барака тилаб дуолар қилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025