Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалига тайёргарлик жараёнлари
Тадбирлар / 2022-04-30

Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 7 февралдаги “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ шу йилнинг 7- 8 май кунлари бўлиб ўтадиган “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.

Бугун фестивалга тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсадида Бойсун туманининг Паданг кенгликларига Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирининг ўринбосарлари Ботир Шахриёров ва Бахтиёр Ибрагимовлар ташриф буюрдилар.

Шунингдек фестивал ўтказиладиган тадбир лойиҳаси, ташкилий масалалар, ободонлаштирш, меҳмонхона хизматлари, тадбирга жалб этилган хорижий ҳамда маҳаллий меҳмонлар учун яратилган шарт-шароитлар, тиббиёт ҳамда умумий овқатланиш соҳалари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишилди ва мутасаддиларга тегишли тавсиялар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?