Бойсун туманидаги марказий маданият уйида миллийлигимизни акс эттирган Ўзбек менталитетига хос бўлган анъаналаримиз тарғиботига бағишланган “Қадриятлар бебаҳо бойлигимиз” мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Оила ва Хотин- -қизлар Давлат Қўмитаси раисининг ўринбосари Озода Парпибоева Қодиржоновна, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Зулхумор Хидировалар ташриф буюрди.
Тадбир қатнашчилари бойсунлик аёлларнинг қўл меҳнати билан яратилган кашта, дўппи, сочпопуклар ва миллий чопонлар кўргазмалари ҳамда уларнинг тикилиш жараёнлари билан танишди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025