Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
АҲОЛИНИ ФАВҚУЛОДДА ВАЗИЯТЛАРДА ҲАРАКАТ ҚИЛИШГА ВА ФУҚАРО МУҲОФАЗАСИГА ТАЙЁРЛАШ.
Тадбирлар / 2022-04-27

Жорий йилнинг 26 апрел куни Бойсун туманида бошқарув органлари ва куч воситалари билан қўмондонлик-штаб ўқув машқи бошланди.

Мазкур ўқув машқи уч кун, яъни 26 апрелдан 28 апрел кунига қадар давом этиб қуйидагилар ўқув машқининг асосий мақсадлари ҳисобланади:

юқорида келтирилган ҳудудларнинг алоқа ва марказлаштирилган хабар бериш тизимини ҳамда ўзаро маълумот алмашувини амалда текшириш;

юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳудудий бошқарув органларининг ҳаракатларини такомиллаштириш;

ҳудудий бошқарув органлари, ФВДТ хизматлари томонидан фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилиш ҳамда мавжуд куч ва воситаларни тақсимлаш бўйича ҳаракатларини кўриб чиқиш;

табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда маҳаллалар таркибида тузиладиган кўнгилли қутқарувчилар гуруҳларининг қидирув ва қутқарув ишларини олиб бориш ҳамда бошқарув штаби билан ўзаро алоқа алмашинуви бўйича ҳаракатларини такомиллаштириш.

Қўмондонлик-штаб ўқув машқлари — Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизимининг (кейинги ўринларда ФВДТ деб аталади) барча даражалардаги раҳбарларини ва бошқарув органларини фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар содир бўлганда бартараф этиш ишларига раҳбарлик қилишга ҳамда фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёрлашнинг олий шакли ҳисобланади.

Аҳолини, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаганларни, мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари, умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасалари талабаларини фавқулодда вазиятларда муҳофазаланиш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва усулларига ўргатиш белгиланган.

Жорий йилнинг 26-апрел куни Бойсун туманидаги тиббиёт бирлашмасида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ва усулларига бағишланган ўқув тактик машғулоти бўлиб ўтди.

Шунингдек тумандаги кўп қаватли уйларда ёнғин, зилзила юз берганда жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш, жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш борасида аҳоли ва мутасадди ташкилот ва корхоналар, штаб аъзолари ҳамкорлигида ўқув тактик машғулотлари бўлиб ўтди.

Машғулот якунида аҳоли ўртасида Қўмондонлик-штаби раҳбарлари ҳамда штаб аъзолари иштирокида табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳаракатланиш қоидалари, усуллари ҳақида тушунчалар ҳамда кўрсатмалар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?