Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“ҚУВНОҚЛАР ВА ЗУККОЛАР” КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Тадбирлар / 2022-04-26

Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу билан бирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.

Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

Ушбу 5 ташаббус халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Жумладан Бойсун туманида ҳам ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш борасида бир қанча амалий ишлар олиб борилмоқда.

Бугун Бойсун туманидаги марказий маданият уйида туман ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси ёшлар ишлари агентлиги Бойсун туман бўлими, Ёшлар иттифоқи Бойсун тумани Кенгаши ҳамкорлигида тумандаги касб-ҳунар мактаблари ҳамда кўп тармоқли техникуми ўқувчи ёшлари иштирокида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Тадбирда Термиз Давлат Университети ректори А.Марахимов иштирок этиб, тадбир қатнашчиларига омад тилади ҳамда Бойсун ёшларини Термиз Давлат Университети доим қўллаб-қувватлаши, ўқишга кирувчи ёшлар учун Университет ўқитувчилари томонидан тайёрлов курсларини жорий қилиш ва келажакда билимли ва иқтидорли ёшлар учун кенг имкониятлар яратилиши хусусида тўхталиб ўтди.

Қизиқарли ва ҳангомаларга бой ўтган тадбирда тумандаги 1-2 сон касб-ҳунар мактаби ҳамда Бойсун кўп тармоқли техникуми ўқувчилари томонидан тайёрланган саҳна кўринишлар, куй қўшиқлар ва савол-жавоблар тадбирга ўзгача кайфият улашди.

Тадбир сўнгида одил ҳакамлар томонидан шартлар бўйича баллар тўпланиб, фаол ва энг зукко жамоалар ташкилотчиларнинг дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?