Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан миллий матбуот марказида юртимизда ахборот - кутубхона тизимида фаолият юритаётган бир гуруҳ кутубхоначилар "ахборот кутубхона аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Тантанали маросим давомида АОКА директори ва бошқа масъул мутасаддилар иштирок этиб, ахборот-кутубхона тизимини ривожлантириш, кутубхоналарда сақланаётган миллий маданий меросни асраб-авайлаш ва бойитиш ишларига муносиб ҳисса қўшган, жамиятда мутолаа маданияти, китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва ёш мутахассис кадрларни тайёрлаш борасида самарали меҳнат қилган соҳа ходимларга кўкрак нишони ва пул мукофотларини тантанали равишда топширдилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025