Жорий йилнинг 16-апрел куни бойсун туманининг тўда маҳалласи ҳудудида йўл транспорт ҳодисаси рўй берди.
Оқибатда 1 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этади 1 нафар шахс “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати олади.
Мазкур ҳолат юзасидан Бойсун туманида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олишга бағишланган тарғибот-ташвиқот тадбири бўлиб ўтди. Унда Сурхондарё вилояти ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари, капитан Асқар Мўминов, туман ИИБ бошлигʻи Дўстмурод Бобоев, туман ИИБ ЙҲХБ катта инспектори катта лейтенант А.Тошпўлатов, ҳамда ЙҲХБ масъул ходимлари иштирок этди.
Шунингдек тадбирда Содир этилган ёʻл транспорт ҳодисаси жамоатчилик билан муҳокама қилинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025