Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"БОЙСУН БАҲОРИ" ХАЛҚАРО ФЕСТИВАЛНИ ЮКСАК ДАРАЖАДА ЎТКАЗИШ ДОИРАСИДА ПУХТА ҲОЗИРЛИК КЎРИЛМОҚДА.
Тадбирлар / 2022-04-21

Дилларга хуш ёқувчи майин шаббода, пурвиқор тоғлар, чексиз ва яшил арчазору гўзалликка бурканган кенг далалар,  барчани  очиқ осмон остида бўлиб ўтадиган бетакрор “Бойсун баҳори” халқаро фестивалига чорламоқда.

Бугун баҳор ҳавоси ўзгача хиром айлаётган кунларда Сурхон эли  Паданг кенгликларида жорий йилнинг 7-8 май кунлари бўлиб ўтадиган "Бойсун баҳори" халқаро фестивални юксак даражада ўтказиш доирасида пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Қад ростлаётган ўтовлар безатилиб, тадбир  ўтадиган майдонлар обод этилмоқда.

Ўзгача руҳда ташкил этилаётган "Бойсун баҳори" халқаро фестивали доирасида миллий спорт мусобақалари, дрон шоу, фолъклор жамоаларни чиқиши, ошпазлар томонидан таёрланадиган таомлар фестивали, таниқли санъаткорларнинг чиқишлари ўрин олган.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?