Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
КИТОБ – МИЛЛАТНИНГ МАДАНИЙ ВА МАЪНАВИЙ МЕРОСИ.
Тадбирлар / 2022-04-21

Китоб ҳамиша илм-маърифат, одоб-ахлоқ манбаи бўлиб келган. Бугунги кунда ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашда ҳам китобдан кўра қудратлироқ восита йўқ. Инсон ақлий салоҳиятининг юксалишида китобнинг ўрни беқиёс. Зеро, китоб туфайли дунёқарашимиз бойиб, тафаккуримиз янада ўсиб бораверади. Не-не улуғ зотлар китобга ошно бўлиб, етукликка эришган, комил инсон даражасига етишганлар.

Бугун Бойсун туманида китобсевар миллат шиори остида ИИ Республика "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида Бойсун туман Ахборот-кутубхона маркази, туман Маданият бўлимига қарашли кутубхона ҳамда Кўзи ожизлар кутубхонаси ҳамкорлигида "Очиқ осмон остида китоб улашамиз" лойиҳаси асосида "Қалб кўзида ўқилган китоб" номли китоб кўргазмаси ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?