Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
15-АПРЕЛ МАДАНИЯТ ВА САНЪАТ ХОДИМЛАРИ КУНИ.
Тадбирлар / 2022-04-15

Жорий йилнинг 14 апрел куни Бойсун туманида 15-апрел маданият ва санъат ходимлари куни кенг нишонланди.

Тадбирни туман ҳокими Асқарали Жўраев табрик сўзи билан очиб берди..

2021 йил 7-июн куни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва санъат ходимлари кунини белгилаш тўғрисида қонун қабул қилинди ва шунга асосан юртимизда 15-апрел маданият ва санъат ходимлари куни сифатида нишонланадиган бўлди.

Тарихга назар ташласак, мазкур сананинг нишонланиши, 1935 йил 15 апрелда Вашингтонда 21 та давлат раҳбарлари томонидан дунё тарихидаги биринчи бор Халқаро бадиий ва илмий муассасалар ва тарихий ёдгорликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги халқаро шартноманинг имзоланиши билан боғлиқлигини кўрамиз.

Бугунги кунда туманимизда 4 та маданият марказлари ҳамда 6-сонли мусиқа ва санъат мактабида 101 нафардан ортиқ фуқаролар фаолият кўрсатмоқда.

Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги давомида маданият соҳасида эътибор камлиги сабабли маданият марказлари хароба аҳволга келиб қолган эди. Маданият ходимлари фақат маданий тадбирлар билан чекланиб қолишган эди, мусиқа асбобларнинг этишмаслиги, инфратузилманинг талабга жавоб бермаслиги ушбу соҳа ходимларининг ўз устларида ишлашдан қолдирмади.

Туман маданият бўлими ходимлари ушбу қийинчиликлардан ўтиб бугунги кунга жуда катта натижалар билан келишди. Туманда фаолият кўрсатаётган 6 та ҳаваскорлик ансамблларининг 4 таси Халқ ҳаваскорлик ансамбли унвонига сазовор бўлди.

Муҳтарам юртбошимиз илгари сурилган 5 та ташаббуснинг 1-йўналиши - ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқариш ҳам айнан сизнинг соҳангиз билан бевосита боғлиқдир. Бу йўналишда туманда маданият марказлари қошида 60 та тўгараклар ташкил этилган бўлиб, уларда 850 нафарга яқин ёшлар жалб қилинган.

Бойсун маданият бўлими республикада вилоятда ҳамда туманда ўтказилган барча тадбирлар, фестиваллар ҳамда танловларда иштирок этиб юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Туманда ўтказиладиган барча маданий, маърифий тадбирлар маданият ходимларисиз ўтмайди.

Шунингдек тадбир давомида бир гуруҳ фидоий касб эгалари туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бахшилар термаси, сан'аткорлар ҳамда созандаларнинг куй қо'шиқлари тадбирга ўзгача кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?