Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ВА “КАСБЛАР ФЕСТИВАЛИ” БЎЛИБ ЎТДИ.
Тадбирлар / 2022-04-14

Бойсун туман 1-сон касб-ҳунар мактабида умумтаълим мактаблари 9-синф битирувчилари иштирокида “Очиқ эшиклар куни” ва “Касблар фестивали” бўлиб ўтди.

2022-2023 ўқув йили қабулини намунали ташкил этиш, умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларига ўзлари қизиққан касблари бўйича маълумотлар бериш, касб-ҳунар мактаби ўқувчилари ўзлари танлаган ва бугунги кунда таҳсил олаётган йўналишлар бўйича касбий маҳоратларини амалда намойиш этиб бердилар.

Тадбирда вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси маънавият бўлими мутахассиси О.Чориев, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, туман халқ талими масъул ходимлари, умумтаълим мактабларининг психологлари, ота-оналар ва 9-синф битирувчилари тумандаги касб-ҳунар мактаби жамоаси иштирок этдилар.

Шунингдек тадбир давомида туман раҳбарлари ҳамда меҳмонлар “Автомобилларни таъмирлаш чилангари”, “Автомобиллар двигателларини қисмларга ажратиш ва йиғиш чилангари”, “Тикувчилик”, “Тракторист-машинист”, “Асаларичилик”, “Рақамли ахборотларни қайта ишлаш устаси” касблари бўйича ўқиётган ўқувчилар ва ўқиш ниятида бўлган 9-синф битирувчилари билан суҳбатлашдилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?