Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУН ТУМАНИДА "БЎЗАТОВ ФЕСТ" 2022 РЕСПУБЛИКА "ЁШЛАР ОВОЗИ" ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Тадбирлар / 2022-04-14

“Ёшлар овози” танлови Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва уларнинг ҳудудий тузилмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилиши ҳамда танлов 10-15 ёш, 16-22 ёш, 23 -30 ёш тоифаларида ўтказилиши белгиланган.

Бойсун туманидаги 2-сон касб-ҳунар мактабида  "Бо'затов ФЕСТ" 2022 Республика "Ёшлар овози" танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда "Бахшичилик", "Ан'анавий ижро", "Опера" ҳамда "Эстрада" ё'налишларида ёшлар ўзларининг ижод наъмуналари билан иштирок этишди.

Секторлар кесимида ўтказилган ушбу тадбирда туман ёшларининг 80 нафари фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган ёшларга танловнинг туман босқичига ёўлланмалар берилган эди.

Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад ва вазифалари - ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий ғурур ва ифтихор, бағрикенглик, бунёдкорлик, меҳр-оқибат ғоялари руҳида тарбиялаш, бахшичилик ва анъанавий ижро, опера, эстрада юналишларида ижод қилаётган ёш истеъдодларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этиши учун кенг йўл очиб беришдан иборат.

Танловнинг туман босқичида фаол иштирок этиб ғолиб бўлган ижодкор ёшлар, вилоят танловида иштирок этиш йўлланмаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?