Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУН ТУМАНИДА "БО'ЗАТОВ ФЕСТ" 2022 РЕСПУБЛИКА "ЁШЛАР ОВОЗИ" ТАНЛОВИНИНГ СЕКТОРЛАР БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ.
Тадбирлар / 2022-04-11

“Ёшлар овози” танлови Ёшлар ишлари агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва уларнинг ҳудудий тузилмалари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ташкил этилиши ҳамда танлов 10-15 ёш, 16-22 ёш, 23 -30 ёш тоифаларида ўтказилиши белгиланган.

Бойсун туманида "Бо'затов ФЕСТ" 2022 Республика "Ёшлар овози" танловининг секторлар босқичи бўлиб ўтди.

Танловда "Бахшичилик", "Ан'анавий ижро", "Опера" ҳамда "Эстрада" ёўналишларида ёшлар ўзларининг ижод наъмуналари билан иштирок этишди.

Шунингдек танловда туман ёшларининг 80 нафари фаол иштирок этиб, ғолиб бўлган ёшларга танловнинг туман босқичига ёўлланмалар берилди.

Ушбу танловни ўтказишдан асосий мақсад ва вазифалари - ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар, миллий ғурур ва ифтихор, бағрикенглик, бунёдкорлик, меҳр-оқибат ғоялари руҳида тарбиялаш, бахшичилик ва анъанавий ижро, опера, эстрада юналишларида ижод қилаётган ёш истеъдодларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, катта саҳналарда ўз санъатини намойиш этиши учун кенг йўл очиб беришдан иборат.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?