Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУН ТУМАНИ ҲОКИМИ АСҚАРАЛИ ЧОРИЕВИЧНИНГ НАВРЎЗ БАЙРАМИ ТАБРИГИ.
Тадбирлар / 2022-03-21

Ассалому алайкум азиз ҳамюртлар!

Шу мунаввар тонгда сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда бутун халқимизни Наврўз айёми билан чин қалбимдан табриклаб, барчангизга ўзимнинг ҳурмат-эҳтиромим ва самимий тилакларимни изҳор этишдан бахтиёрман.

Наврўз ўз руҳи ва ғоялари билан ҳар қайси инсон она заминнинг, табиатнинг ажралмас узвий қисми эканини, табиатнинг нақадар гўзал эканини ҳис қилиб, уни эъзозлаб, ҳамнафас бўлиб яшашга ундаши билан бизга қадрлидир.

Сизни гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган фасллар маликаси баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этаман!

Баҳорнинг табаррук айёми Сизга, оилангизга ва ҳар бир хонадонга тинчлик, осойишталик, рисқ-насиба, олам-олам севинч ва бахт олиб келсин!

Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?