Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Ибратли келин" кўрик-танлови
Тадбирлар / 2022-03-03

Бойсун туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" байрамини муносиб ўтказиш, оилаларда миллий қадриятлар ва аждодлар меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳамда "Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги" доирасида жорий йилнинг 3 март куни тумандаги 2-сектор ҳудудидаги маҳаллалар ўртасида "Ибратли келин" кўрик-танлови ўтказилди.

Ушбу кўрик-танловда тумандаги "Пасурхи", "Авлод", "Бошработ" ва "Ширинобод" ва "Тўда" маҳалла фуқаролар йиғинларидан келинлар иштирок этдилар.

Кўрик-танлов 4 шарт асосида: таништирув, "Миллий қадриятлар аждодлардан мерос", пазандалик сирлари ва эркин мавзу шартлари бўйича ўтказилиб, иштирокчилар ўзларининг чиқишлари билан фаол иштирок этдилар.

Иштирокчи келинлар "Ибратли келин", "Маънавиятли келин", "Маърифатли келин", "Нафосатли келин", "Садоқатли келин" номинатсиялари бўйича ғолиб бўлиб, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?