Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Ибратли келин” кўрик-танлови
Тадбирлар / 2022-03-02

Бойсун туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" байрамини муносиб ўтказиш, оилаларда миллий қадриятлар ва аждодлар меросини кенг тарғиб қилиш мақсадида жорий йилнинг 2 март куни тумандаги марказий маданият уйида 4-сектор ҳудудидаги маҳаллалар ўртасида "Ибратли келин" кўрик-танлови ўтказилди.

Ушбу кўрик-танловда тумандаги "Тузбозор", "Чорчинор", "Шўрсой" ва "Оби" маҳалла фуқаролар йиғинларидан келинлар иштирок этдилар.

Кўрик-танлов 4 шарт асосида: таништирув, миллий қадриятлар аждодлардан мерос, пазандалик сирлари ва эркин мавзу шартлари бўйича ўтказилиб, иштирокчилар ўзларининг чиқишлари билан фаол иштирок этдилар.

Тадбирда иштирок этган келинлар "Ибратли келин", "Маънавиятли келин", "Ғайратли келин", "Нафосатли келин" номинатсиялари бўйича ғолиб бўлиб, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?