Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БАҲОР КЕЛДИ СЕНИ СЎРОҚЛАБ
Тадбирлар / 2022-03-01

Бугун 1 март, ўзбек шеъриятининг муҳаббат куйчиси, вафо тимсоли халқимизнинг севимли шоираси, таниқли жамоат арбоби Зулфия Исроилова таваллуд топган кун.

Сана муносабати билан Бойсун туманидаги марказий маданият уйи биносида туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази Бойсун туман бўлинмаси, туман маданият бўлими, ҳамда туман Халқ таълими бўлими ҳамкорлигида шоира Зулфияхонимнинг 107 йиллигига бағишлаб “БАҲОР КЕЛДИ СЕНИ СЎРОҚЛАБ” шиори остида адабий-бадиий шеърият кечаси бўлиб ўтди.

Адабий-бадиий шеърият кечасида ижодкор о'қувчилар, таклиф этилган ижодкорларнинг чиқиши ҳамда мактаб о'қувчилари томонидан тайёрлаган концерт дастури йиг'илганларга хуш кайфият улашди.

Дарҳақиқат Зулфия Исроилованинг ижодий камолотида ўзбек ва рус мумтоз адабиёти, халқ оғзаки ижодиёти ва жаҳон адабиёти анъаналарининг роли беқиёс.

2004 йил Ўзбекистонда Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилиб, адабиёт, санъат, илм-фан, маданият ва таълим соҳаларидаги муваффақиятга эришган, ёши 14 дан 22 ёшгача бўлган қизларга ҳар йили 8-март — Халқаро хотин-қизлар байрами куни тақдим этилади.

Зулфиянинг бутун шеърий ижоди — Ўзбекистон диёрининг илҳом мадҳияси, инсон меҳнати мадҳияси, севги ва ердаги адолат учун мадҳиясидир.

Зулфиянинг қойилмақом ижод меҳнатига кўп йиллар бўлди, республика ҳаёти ва унинг халқи тақдирида катта ўзгаришлар содир бўлди, лекин “севгининг алангали кучи бугун ҳам ўқувчининг қалбини иситади, юрагини ва онгини ҳаяжонлантиради”.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 39 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?