Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Заковат интелектуал ўйинининг туман босқичи
Тадбирлар / 2022-02-09

Иқтидорли ёшларнинг мантиқий билимларини ошириш, уларни саралаш ва интеллектуал ўйинларга кенг жалб қилиш, ушбу ўйинлар ташкил қилинишини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва зарур шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, аҳолининг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш мақсадида Президент қарори тасдиқланган эди.

Қарорга мувофиқ “Заковат” интеллектуал ўйини ва бошқа интеллектуал ўйинларни тизимли равишда ривожлантириш мақсадида Ёшлар ишлари агентлиги зиммасига бир қатор вазифалар юкланиб, жумладан ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш, ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинлар, нотиқлик мусобақалари, чет тилларда мунозара ва учрашувлар ўтказиш, интеллектуал ўйинлар ва улардаги иқтидорли иштирокчилар ҳақидаги маълумотларнинг электрон платформага киритилишини таъминлаш ва интеллектуал ўйинлар натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш белгилаб қўйилган.

Жорий йилнинг 9 феврал куни тумандаги Марказий Маданият уйида буюк мутафаккир, шоир, ғазал мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги муносабати билан туман ҳокими ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги Бойсун тумани бўлими ташаббуси билан Заковат интелектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди.

Шунингдек ушбу Заковат ўйинида туман прокурори, халқ таълими бўлими, Ёшлар ишлари агентлиги Бойсун тумани бўлими, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бойсун туман Кенгаши, тумандаги умумтаълим мактаби ўқитувчилари ҳамда ўқувчилари иштирок этишди.

Заковат ўйинида ғолиб бўлган жамоаларга Ёшлар ишлари агентлиги Бойсун тумани бўлими томонидан эсдалик совғалари топширилди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?