Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Уч авлод учрашуви

Бугун Бойсун туман Авлод маҳалласида “Уч авлод учрашуви” тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳалладаги фаол нуронийлар, отахон-онахонлар ўрта ёш ҳамда ёшлар вакиллари иштирок этишди.

Очиқ ҳавода кенг боғда ташкил этилган учрашувда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи С.Жўрақулова, туман Нуронийлар жамоатчилик кенгаши раиси Э.Тошбоев, туман Адлия бўлими бошлиғи Н.Мамадиев, туман Кенгаши котибият мудири З.Ўзбековалар қатнашиб, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижаси, аҳоли тинчлиги фаровонлиги йўлида қилинаётган ишларга бирма-бир тўхталиб ўтдилар.

Тадбир давомида сўз олган нуронийлар, ёшлар вакиллари мамлакатимизда олиб борилаётган миллатлараро тотувлик диний бағрикенглик, дўстлик, қардошлик ва ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳақида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтдилар.

Туман Маданият бўлими ходимлари ҳамда ёшлар томонидан ижро этилган куй қўшиқлар тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?