Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
МУРОЖААТ ВА ЕЧИМ

 Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабулда туман ҳокими, туман прокурори, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда фуқаролар иштирок этишди.

Фуқаролар томонидан уй жой олиш, тиббий ёрдам, кредит, ички йўллар таъмири, таълим кредитлари юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Жумладан тумандаги Сайроб маҳалласида яшовчи фуқаро Амонов Мўмин томонидан ҳозирги кунда ҳеч қаерда ишламаётганлиги, оилавий даромадини кўпайтириш мақсадида турмуш ўртоғи учун тикув машинаси зарурлиги юзасидан билдирилган мурожаат шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилиб фуқарога тикув машинаси топширилди.

Фуқаролар томонидан билдирилаётган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, назоратга олинди, ва қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди, ҳокимлик ваколатига кирмайдиган мурожаатларга мутасаддилар томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?