Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманида янги ўқув йили “Мустақиллик дарси” билан бошланди

 

“Биринчи қўнғироқ”- боланинг мактабга илк қадам қўйиши ва унинг билим олишга киришишини билдирадиган расмий маросимдир. Бу маросимга ота-она ва боланинг ўзи олдиндан тайёргарлик кўради. Илк бор мактабга борилган кунда ҳаяжонли ҳолат-байрам кайфияти пайдо бўлади. Шу куни мактабларда биринчи синф ўқувчилари учун “Биринчи қўнғироқ” (“Салом, мактаб”) байрамини уюштириш анъанага айланган. Бу кун айниқса ота-оналар, ўқитувчилар, ўқувчилар учун энг қувончли байрам ҳисобланади.

Бундай байрамлар жуда ҳам катта тарбиявий аҳамиятга эга. Бу байрам ўқувчиларда мактабга меҳр, илм-фанга қизиқиш туйғусини шакллантиради.

Бугун Бойсун туманидаги барча умумтаълим мактабларида “Билимлар куни”, “Салом мактаб”, “Биринчи қўнғироқ” шиорлари остида тадбирлар кўтаринки руҳда ташкил этилди.

Янги ўқув йили “Мустақиллик дарси” билан бошланиши ўзига хос анъанага айланган. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган бу йилги дарслар ҳам тумандаги ташкилот раҳбарлари, ўқитувчилар, маънавият соҳаси вакиллари иштирокида юксак савияда ташкил этилди.

Бойсун туманидаги 6 сон умумтаълим мактабида Бойсун тумани ҳокими Асқарали Жўраев иштирокида ўтган “Мустақиллик дарси” ўқувчиларда ўзгача туйғу уйғотди. Туман ҳокими сифатида эмас оддий ўқитувчи сифатида ўқувчилар билан жонли мулоқотда бўлди. Она Ватан, Мустақиллик, Исиқлол, Шукроналик ҳамда истиқлол йилларида Ўзбекистон бутун Дунё нигоҳида сингари мавзуларда ўқувчиларнинг кўникмалари навбати билан эшитилди.

Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остидаги ўтказилган “Мустақиллик дарси” ўқувчилар қалбида то абад муҳрланиб қолса ажабмас.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?