Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Олий таълим муассасаларига хотин-қизларнинг қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсатгичлари доирасида танловда иштирок этиши учун тавсияномалар топширилди.

 

Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида туман ҳокими А.Жўраев, туман ИИБ бошлиғи Д.Бобоев, туман ҳокими ўринбосарлари, Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари ва олий таълим муассасаларига ўқиш учун тайёргарлик кўраётган ўқувчи ёшлар иштирокида қўшимча давлат гранти асосида қабул кўрсатгичлари доирасида танловда иштирок этиши учун тавсияномалар топшириш тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 июндаги 402-сон қарорига мувофиқ Республика олий таълим муассасаларига умумий белгиланган давлат гранти асосида қабул кўрсатгичларига нисбатан хотин-қизлар учун ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсатгичлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувваташ вазирининг 2021 йил 14 июндаги буйруғига асосан Бойсун туманидан танловда иштирок этган 118 нафар хотин-қизларга тавсияномалар топширилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?