Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг намунали аёл иш берувчи” “Касаба уюшмалари лауреати” мукофоти Республика танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

 

Жорий йилнинг 16-июнь куни Бойсун туманида Ўзбекистон Касаба Уюшмалари Федерацияси Ижроия Қўмитасининг 2021 йил 5 апрелдаги қарорига асосан “Энг яхши маҳалла раиси”, “Энг намунали аёл иш берувчи” “Касаба уюшмалари лауреати” мукофоти Республика танловининг туман босқичи туман ҳокимлиги ва маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими касаба уюшмалари тармоқлари ҳамкорлигида ўтказилди.

Танловда “Энг яхши маҳалла раиси” танловидан Бойсун туман Ширинобод маҳалла фуқаролар йиғини раиси Н.Азизов фахрли биринчи ўринни,  “Энг намунали аёл иш берувчи” танловида “Назокат миллий маҳсулотлари” ИЧК корхонаси рахбари Н.Собирова фахрли биринчи ўринни, “Касаба уюшмалари лауреати” мукофоти танловида Даштиғоз маҳалла фуқаролар йиғини фуқароси якка тартибдаги тадбиркор Х.Нормуродова фахрли биринчи ўринларни эгаллади ҳамда Касаба уюшмаларининг дипломлари ҳамда туман ҳокимлиги ва маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлимининг  эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?