Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича мусобақа ўтказилди
Тадбирлар / 2021-06-14

Бугун Бойсун туманидаги Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остидаги тадбир ва лойиҳаларни Бойсун туманида ташкил этиш ва ўтказиш, 30 июнь "Ёшлар куни" ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-6099-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида спортнинг “Қўл жанги” тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақада туман ҳокими, Туризм ва спорт бўлими, Болалар ўсмирлар спорт мактаби, ота-оналар ҳамда спортчилар иштирок этишди.

Қизғин ўтган мусобақада 1-2-3-ўринни эгаллаган спортчилар мусобақа шох супасига таклиф этилиб туман ҳокими ҳамда ташкилотчиларнинг диплом, медаллар ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 18 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?