Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида “Туманда аҳоли бандлиги борасида амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф. Нормаматов, туман Бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ш. Халилов ҳамда журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар.
Анжуманда туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи Ш.Халилов томонидан туманда аҳоли бандлиги борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.
Тадбир сўнгида журналистлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари томонидан саволлар берилиб туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Нормаматов ҳамда туман бандликка кўмаклашиш маркази раҳбари Ш.Халилов томонидан жавоблар берилиб, билдирилган таклифлар юзасидан чоралар белгиланишига келишиб олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025