Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ташкил этилаётган тадбирлар юртимиз бўйлаб ҳамон давом этмоқда.
Бугун Бойсун туманидаги 10-Мактабгача таълим ташкилотида Наврўз тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Бойсун туман Кенгаши Ижроия Қўмитаси ижрочи котиби Б.Собиров, туман Мактабгача таълим бўлими мудираси Ф.Ҳамитова, бўлим мутахассиси Н.Нуркелдиева шунингдек боғча маъмурияти, тарбиячи ходимлар ва тарбияланувчи болажонлар иштирок этишди.
Байрам тадбири аввалида тадбирга ташриф буюрган меҳмонлар томонидан наврўз байрамининг шукуҳи каттаю кичик қалб эгаларини бирдек шод этаётгани, меҳр ва садоқат, эзгулик ва эзгу амаллар барчанинг хонадонига файзу барака олиб кираётганини мамнуният билан таъкидлашди.
Тадбир давомида 10-мактабгача таълим ташкилотининг болажонлари томонидан ижро этилган баҳорий куй-қўшиқлар ва рақслар йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025