Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ТИЛ БИЛГАН ЭЛ БИЛАДИ
Тадбирлар / 2021-05-21

Бугун Бойсун туманидаги 35-умумтаълим мактабида "Тил билган эл билади" мавзусида вилоят семинар тренингги ўтказилди.

Туман ва туманлардаги умумтаълим мактабларининг инглиз, француз, немис тили фанлари ўқитувчилари иштирок этган семинарнинг очилиш маросимида сўзга чиққан туман Халқ таълим бўлимининг хорижий тиллар методисти Шухрат Равшанов, бўлимнинг табиий фанлар методисти Насрулло Қодирқулов, 35-мактаб директори Нарзулло Пардаевлар семинар иштирокчиларининг ишларига муваффақият тилаб, амалга оширилаётган ушбу ишлар таълим сифатини янада оширишга хизмат қилишини мамнуният билан таъкидлашди.

Шундан сўнг умумтаълим мактабларининг чет тили фани ўқитувчилари томонидан мактаб ўқувчиларига амалий машғулотлар ўтилди. Чет тилларини қунт билан ўрганаётган ўқувчиларнинг ўзлаштириш қобилияти устида ишлашнинг педагогик усуллари кўрсатиб берилди.

Тренинг давомида чет тилини ўқитиш юзасидан муаммо ва камчиликлар муҳокама қилиниб, таклифлар билдирилди.

Семинар якунида мактабнинг "Янги аср ёшлари" тўгараги аъзолари томонидан байрам дастури иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?