Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
21 май Кутубхоначилар куни муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Тадбирлар / 2021-05-21

Бугун Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Бойсун туман кенгаши томонидан ёшлар орасида китобхонликни кенг тарғиб этиш ҳамда 21 май Кутубхоначилар куни муносабати билан тумандаги 28-умумий ўрта таълим мактабида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси Бойсун туман Кенгаши ижрочи котиби Бобур Собиров, партия фаоли, журналист Даврон Орипов, Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши депутати Ғулом Тошбоев ҳамда мактаб жамоаси иштирок этган тадбирда сўз олганлар тадбир иштирокчиларини Кутубхоначилар куни байрами билан самимий табриклаб, бугунги кунда мамлакатимизда китобхонликни кенг оммалаштириш, кутубхоналарда бадиий адабиётларнинг сони ва сифатини ошириш, китобхонлик ҳафталикларини мунтазам равишда ташкил этиб бориш масалалари юзасидан ўз фикрларини билдириб, партия томонидан ташкил этилган ва ўтказилаётган “Энг яхши олиавий кутубхона” танлови ҳамда танловга иштирок этишнинг имкониятлари хусусида атрофлича маълумот беришди.

Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси туман Кенгаши ҳамда 14-Пулҳоким сайлов округидан сайланган депутат Ғулом Тошбоев томонидан мактаб кутубхонасига ўнлаб номдаги бадиий адабиётлар совға қилинди.

  • Ҳозир сайтда
  • 31 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?