Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
15 май Халқаро оила куни
Тадбирлар / 2021-05-15

БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 йилги йиғилишида 1994 йилдан бошлаб ҳар йили 15 майни Халқаро оила куни сифатида нишонлашга қарор қилинган. 

Бугун ушбу кун муносабати билан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари  И.Яхшиева ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида Бойсун туманида тарғибот ишлари олиб борилиб, йўловчиларнинг автомашиналарига махсус СТИКЕРлар илиниб байрам муносабати билан табриклар йўлланди.

Шунингдек тумандаги Оби маҳалласида 67 йил тинч тотув, бахтли яшаб, фарзандлари-ю невараларининг бахту-камолини кўриб келаётган фахрий педагог Неъмат Муртазоқулов ҳамда Чучук Муртазоеваларнинг хонадонларига ташриф буюрилди.

Неъмат бобо ҳаётининг 67 йиллик бахтли кунларини гапирар экан беихтиёр ҳар бир инсон яшашга бўлган иштиёқи янада ортиб боради. Оилавий бахт, файзли хонадон, умрини беҳудага кетмаганлигини ва бунинг учун Оллоҳга беҳисоб шукроналар айтаётган Чучук момони ҳақиқий ўзбек онаси сиймосида кўриш мумкин.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 28 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?