Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАН ТАШРИФ БУЮРГАН БИР ГУРУҲ САЙЁҲЛАР БОЙСУН ТУМАНИ ХАЛҚИНИНГ УРФ ОДАТЛАРИ, АНЪАНАЛАРИ ҲАМДА ФОЛЬКЛОР САНЪАТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ
Тадбирлар / 2021-05-12

Ўзбекистон ўзининг кўплаб тарихий-меъморий ёдгорликлари, турфа хил иқлими ва тез суръатларда  ривожланиши билан бутун дунё диққатини ўзига тортмоқда.

Асрлар мобайнида Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг  савдо, савдогар ва саёҳатчилир, жўғрофияшунослар ва миссионерлар, истиълочилар ва забт этувчиларнинг йўлида жойлашган эди. Айни пайтда эса, Ўзбекистон ташаббускор, маданият, тарих, анъана ва экзотик мамлакатларга қизиқувчилар учун мафтункор сайёҳлик йўналишларидан бирига айланмоқда.

Жорий йилнинг 12-май куни Бойсун тумани маданият бўлимига Қорақалпоғистон республикасидан бир гуруҳ сайёҳлар ташриф буюришди.

Ушбу ташрифдан асосий мақсад туманимизнинг чуқур тарихи, анъаналари, урф-одатларини ўзига мужассамлаштирган бир қанча мусиқали дастурлар орқали катта саҳналарни забт этиб келаётган фольклор санъатимиз билан яқиндан танишиб, бу санъатдан баҳра олишдан иборат бўлди.

Қорақалпоғистон республикасидан ташриф буюрган сайёҳ меҳмонларимизни маданият бўлими қошидаги “Бунёд” гуруҳи созандалари карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди.

Ушбу туризм тадбири давомида маданият бўлими тасарруфидаги “Бойсун” фольклор этнографик халқ ансамбли анъаналаримизни, урф-одатларимизни, миллий куй, қўшиқларимизни ва рақсларимизни ўз ичига олган мусиқали дастурларини намойиш этишди.

Ташриф буюрган меҳмонлар ҳам йиғилганларга ўзларининг санъатлари ва урф-одатлари ҳақида ўртоқлашиб фикр алмашишди.

Тадбир юқори бадиий савияда ва кўтаринки руҳда ўтказилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 28 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?